date

Компани 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Компани 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани 39 ёшли ҳужумчи Эдин Джеконинг «Шалке» сафига ўтгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компанига кўра, Джеконинг узоқ йиллардан бери юқори даражада тўп суриб келаётгани, аввало, унинг профессионаллиги билан изоҳланади. Мутахассис бу борада дарвозабон Мануэл Нойер мисолини ҳам келтириб, катта ёшда ҳам юқори спорт формасини ушлаб туришнинг калити айнан профессионал ёндашув эканини таъкидлади.

Шунингдек, «Бавария» устози ҳозирги босқичда Джеконинг трансфери «Шалке» учун жуда муҳим омилга айланиши мумкинлигини айтиб, футболчига омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Эдин Джеко ва Венсан Компани 2011–2015 йилларда «Манчестер Сити»да бирга тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади