date

Бонни голи ҳақида гапирди: «Интер» ғалабаси янада ёқимли

Бонни голи ҳақида гапирди: «Интер» ғалабаси янада ёқимли

Италия А Сериясининг 22-тури “Интер”нинг “Пиза” устидан йирик ҳисобдаги ғалабаси билан бошланди. Кристиан Киву шогирдлари рақиб дарвозасига 6 та гол уриб, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Анж-Йоан Бонни ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан кейин ҳужумчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Гол уриш албатта ёқимли, аммо ғалаба қозониш ундан ҳам ёқимлироқ. Энди жуда муҳим ўйин олдидан яхшилаб дам олишимиз керак”, — дея унинг сўзларини fcinter1908.it келтирди.

Бу ғалаба орқали миланликлар чемпионат жадвалидаги пешқадамлигини яна бир бор мустаҳкамлади. Кейинги турда “Интер” А Сериясида “Кремонезе”га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бонни голи ҳақида гапирди: «Интер» ғалабаси янада ёқимли