date

«Ал-Наср» Роналду клубда қолиши учун янги режа тузди

«Ал-Наср» Роналду клубда қолиши учун янги режа тузди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони Роналду мамлакатда қолиши учун уни клуб эгаси сифатида ушлаб қолиш вариантини кўриб чиқмоқда. Режага кўра, футболчининг «Ал-Наср»даги ҳозирги улуши 15 фоизгача оширилиши мумкин. Лига Роналду кетган тақдирда глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли ссенарийларни таҳлил қилмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду клубда қолиши учун янги режа тузди