Мусиала жароҳатдан сўнг майдонга қайтиб, ўзини тирик ҳис қилди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб тўп сурадиган Жамал Мусиала жароҳатдан кейин яна майдонга қайтгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ўзимни тирик ҳис қиляпман. Футболни четдан томоша қилиш эмас, майдонда бўлиш менга ёқади. Бундай жароҳатдан кейин кўп нарсани янада чуқурроқ англайсан. Энди фаолиятимда янги саҳифа бошланяпти ва янада кучлироқ бўлишга умид қиламан», — дея футболчининг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
Мусиала узоқ танаффусдан сўнг илк бор 17 январ куни майдонга тушди.
«Бавария» навбатдаги учрашувини уйда «Аугсбург»га қарши ўтказади. Ўйин бугун, 24 январ куни бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 19:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг