Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди — ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Шу тариқа «Шанхай Шеньхуа» учун мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият қайд этилди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг