BMW Пекинда 1000 км масофа босувчи i3 седанини тақдим этади

BMW Пекинда 1000 км масофа босувчи i3 седанини тақдим этади
Қисқача

BMW Пекин автосалонида Хитой бозори учун махсус ишлаб чиқилган, ғилдирак базаси узайтирилган i3 электр седанини тақдим этади. Янги модель хавфсизлик стандартларига мос анъанавий эшик тутқичлари ва ўзига хос декоратив элементлар билан жиҳозланган. Автомобилнинг асосий хусусияти бир марталик қувват билан 1000 км дан ортиқ масофа босиши ва 400 кВт ли тезкор қувватлаш тизимига эгалигидир. Мазкур технология ёрдамида машина бор-йўғи 10 дақиқа ичида 400 км йўл учун етарли қувват олиш имкониятига эга.

Германиянинг "BMW" концерни Пекин автосалонида i3 электр седанининг янгиланган версиясини намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу модель махсус Хитой бозори учун ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий ўзига хослиги ғилдирак базасининг 3 метргача узайтирилганидир. Бу кўрсаткич аввалги моделга нисбатан 100 миллиметрга кўп бўлиб, ҳатто 5-сериядаги седанлар ўлчамидан ҳам ошиб кетади.

Янги электромобиль ташқи кўринишида ҳам бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, Хитойдаги янги хавфсизлик стандартларига мувофиқ, автомобиль корпус ичига кирувчи тутқичлар ўрнига анъанавий эшик тутқичлари билан жиҳозланган. Шунингдек, машина ўт олдирилганда ёнувчи махсус декоратив элементлар ва янгича ички безаклар қўшилган.

Техник хусусиятларига кўра, седан CLTC цикли бўйича 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир бўлган юқори қувватли аккумуляторга эга бўлди. Автомобиль 400 kVt гача бўлган тезкор қувватлаш тизимини қўллаб-қувватлайди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бор-йўги 10 дақиқалик қувватланиш орқали 400 километр йўл юриш учун етарли энергия тўплаш имконияти яратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар