date

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, жамоа билан шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда сақлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Хусусан, Роналдунинг «Ал-Наср»даги ҳозирги улушини 15 фоизгача ошириш ғояси муҳокама қилинмоқда. Лига раҳбарияти эса у кетиб қолган тақдирда жаҳон миқёсидаги қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни ўрганмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 та учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи