SpaceX компанияси 25 та Старлинк сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди

SpaceX компанияси Калифорниядаги Ванденберг базасидан Falcon 9 ракетаси ёрдамида навбатдаги 25 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди. Мазкур миссияда 15-марта қўлланилган ракетанинг биринчи поғонаси Тинч океанидаги махсус платформага хавфсиз қўндирилди. Барча космик аппаратлар белгиланган орбитал позицияларга жойлаштирилиб, парвоз муваффақиятли якунланди.
SpaceX компанияси 2026 йил 26 апрель куни Калифорниядаги Ванденберг базасидан Фалcон 9 FT Блоcк-5 ракетасини муваффақиятли парвоз қилдирди. Старт Тошкент вақти билан соат 19:37 да SLC-4Э майдончасидан амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ракета Ер яқинидаги орбитага Старлинк-17.16 туркумидаги 25 та сунъий йўлдошни олиб чиқди. Парвоз муваффақиятли якунланиб, барча космик аппаратлар белгиланган орбитал позицияларга жойлаштирилди.

Ушбу миссияда B1088 рақамли биринчи поғонадан 15 марта фойдаланилди. Иккинчи поғонадан ажралганидан сўнг, у Тинч океани акваториясидаги OCISLY денгиз платформасига хавфсиз тарзда қўнди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бойқўнғир космодромидан Россиянинг «Прогресс MS-34» юк кемаси ҳам коинотга муваффақиятли учирилган эди.
































Изоҳлар 0
…