Redmi компанияси илк бор 50 евролик Headphones Neo симсиз қулоқчинларини тақдим этди

Redmi компанияси илк бор 50 евролик Headphones Neo симсиз қулоқчинларини тақдим этди
Қисқача

Xiaomi компанияси ўзининг илк тўлиқ ўлчамли "Redmi Headphones Neo" симсиз қулоқчинларини тақдим этишга тайёрланмоқда. Янги қурилма 40 миллиметрли динамиклар, фаол шовқинни ютиш тизими ва Bluetooth 5.4 технологияси билан жиҳозланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида иккита қурилмага улана олади. Қулоқчинлар бир марта қувватланганда 72 соатгача автоном ишлаш имкониятига эга ва тахминан 50 евро нархида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

"Xiaomi" компанияси аудиоаксессуарлар бозорида янги йўналишни ўзлаштиришга киришди. Германиянинг "WinFuture" нашри хабарига кўра, бренд ўзининг илк тўлиқ ўлчамли устки симсиз қулоқчинлари — "Redmi Headphones Neo" моделини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com xabar беради.

Шу вақтга қадар компания ассортиментида фақат кичик ўлчамли ва TWS туридаги қулоқчинлар мавжуд эди.

Redmi компанияси илк бор 50 евролик Headphones Neo симсиз қулоқчинларини тақдим этди

Янги қурилма titan мембранали 40 миллиметрли динамиклар билан жиҳозланади. Овоз частотаси диапазони 20 Гтс дан 40 kGts гача бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, қулоқчинларда сунъий интеллект ёрдамида овозни қайта ишловчи учта микрофон ва ташқи шовқинни 42 детсибеллгача камайтира оладиган фаол шовқинни ютиш тизими ўрнатилади.

"Redmi Headphones Neo" модели "Bluetooth 5.4" технологияси асосида ишлайди ва бир вақтнинг ўзида иккита қурилмага уланиш имкониятига эга бўлади. Фойдаланувчилар қулоқчинни симли усулда ҳам ишлатишлари мумкин, бунинг учун 3,5 мм ли аудио коннектор ва USB-C порти кўзда тутилган.

Қурилманинг 500 mA/соат сиғимли аккумулятори шовқинни ютиш тизими ўчиқ ҳолатда 72 соатгача автоном ишлашни таъминлайди. Батареяни тўлиқ қувватлаш учун 2 соат вақт сарфланади.

Оғирлиги 410 грамм бўлган корпус IP54 стандарти бўйича ҳимояланган. Дастлаб қора ва оқ рангларда сотувга чиқадиган моделнинг нархи тахминан 50 еврони ташкил этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар