Ой май ойида олтита ёрқин юлдузни тўсиб қўяди

1 дақиқа ўқиш219
Ой май ойида олтита ёрқин юлдузни тўсиб қўяди

2026 йилнинг май ойида Ой олти марта ёрқин юлдузлар ва юлдуз туркумларини тўсиб қўяди. Москва планетарийси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу астрономик ҳодисалар турли қитъаларда кузатилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Биринчи ҳодиса 4 май куни содир бўлади: Ер йўлдоши Антарес юлдузини ёпади. Ушбу жараённи Жанубий Америка ва Африканинг жанубий қисми аҳолиси кўриши мумкин.

6-7 май кунлари эса Ой Мерган юлдуз туркумидаги Сигма юлдузини тўсиб қўяди, бироқ бу фақат Антарктида ҳудудида кўринади.

17 май куни Ой Плеяда юлдуз туркумини ёпади, аммо Қуёшга яқинлиги сабабли буни Ердан туриб кузатиш имконсиз бўлади. 18 майда Шарқий Африка мамлакатларида Буқа юлдуз туркумидаги Бета юлдузининг тутилиши кузатилади.

23 май куни эса Ой Регул юлдузини тўсиб қўяди ва бу ҳодиса Тинч океани акваториясида кўринади.

Ойлик астрономик шоу 31 май куни якунланади. Шу куни тўлин ой яна Антарес юлдузини тўсиб қўяди.

Ушбу ҳодисани Жанубий Америка ва Австралия аҳолиси кузатиши мумкин бўлади. Астрономларнинг таъкидлашича, бундай ҳодисаларни оддий кўз билан ёки дурбин ёрдамида кўриш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?