date

Энзо Фернандеснинг голи «Челси» жамоасини Англия кубоги финалига олиб чиқди

Энзо Фернандеснинг голи «Челси» жамоасини Англия кубоги финалига олиб чиқди

«Вембли» стадионида бўлиб ўтган Англия кубоги ярим финалида «Челси» жамоаси «Лидс» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлимда Энцо Фернандес боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу ғалаба лондонликларга омадсиз кечаётган мавсумда нуфузли совринни қўлга киритиш имкониятини тақдим этди.


Вақтинча бош мураббий Калум Макфарлан бошқарувидаги «Челси» ўйинда анча фаол кўринди. Жамоанинг асосий таркибига тўпурар Жоао Педро қайтиши ҳужум чизиғини кучайтирди.

Бироқ учрашув бошида «Лидс» вакили Бренден Ааронсон ҳисобни очиши мумкин эди, дарвозабон Роберт Санчес қийин вазиятда жамоасини қутқарди.


Ўйиннинг 25-дақиқасида Педро Нетонинг узатмасидан сўнг Фернандес ҳисобни очди. Баҳснинг иккинчи бўлимида «Лидс» босимни оширган бўлса-да, «Челси» ҳимояси ва дарвозабон Санчес ишончли ўйин намойиш этди.

Айниқса, Антон Стахнинг кучли зарбалари қайтарилиши лондонликларнинг ғалабасини таъминлади.

Эндиликда «Челси» май ойида бўлиб ўтадиган финал баҳсида Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Ман Сити» жамоасига қарши майдонга тушади. Мураббий Макфарлан учун бу жорий мавсумда Гвардиола билан иккинчи тўқнашув бўлади.

Жамоа мухлислари ушбу ғалаба орқали мавсумдаги муваффақиятсизликлар ўрнини тўлдиришга умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энзо Фернандеснинг голи «Челси» жамоасини Англия кубоги финалига олиб чиқди