date

Каррагер «Ливерпуль» асосий таркиби учун учта янги трансферни амалга оширишни талаб қилди

Каррагер «Ливерпуль» асосий таркиби учун учта янги трансферни амалга оширишни талаб қилди

«Ливерпуль» клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоанинг сўнгги трансферлари ва ҳужумчи Александер Исакнинг ўйини борасида ўз хавотирларини билдирди. Унинг фикрича, «Нюкасл»дан 125 миллион фунт эвазига сотиб олинган швециялик футболчи ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Исак Мерсисайд клубидаги дебют мавсумида жароҳатлар ва беқарор ўйин сабабли бор-йўғи тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Каррагер футболчининг «Кристал Пэлас»га қарши баҳсдаги голидан кейин ҳам унинг келажагига шубҳа билан қарашини яширмади.


Экспертнинг таъкидлашича, ўтган ёзда сарфланган 446 миллион фунт стерлинг кутилган натижани бермади. У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, «Ливерпуль»га келган ва биринчи мавсумида ўзини кўрсата олмаган футболчилар кейинчалик ҳам юлдузга айланиши қийинлигини айтди.

Арне Слот бошчилигидаги жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашишни деярли нақд қилган бўлса-да, таркибни жиддий янгилашга муҳтож. Айниқса, жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши кутилаётган Муҳаммад Салаҳнинг ўрнини тўлдириш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.


Каррагернинг сўзларига кўра, клуб ёзда беш-олтита ўртача футболчи эмас, балки асосий таркибга дарҳол кириб кета оладиган учта юқори савияли ижрочини сотиб олиши шарт. Бу «Ливерпуль»га яна йирик совринлар учун курашиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер «Ливерпуль» асосий таркиби учун учта янги трансферни амалга оширишни талаб қилди