Германияда биноларга мослашувчи ShadeCut қуёш панеллари намойиш этилди

Германиянинг Фраунҳофер институти мутахассислари биноларнинг меъморий услубига тўлиқ мослашувчи ShadeCut қуёш панелларини тақдим этди. Янги технология панеллар юзасида ғиштли терим ёки черепица каби мураккаб тасвирларни акс эттириш орқали уларни иншоотнинг ажралмас қисмига айлантиради. Мазкур ишланма юқори эстетик хусусиятга эга бўлишига қарамай, оддий модулларга нисбатан 95 фоиз энергия самарадорлигини сақлаб қолади. Ушбу панеллар айниқса тарихий бинолар ва замонавий фасадларнинг кўринишини сақлаб қолган ҳолда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш имконини беради.
Германиянинг Фраунҳофер қуёш энергетикаси тизимлари институти (Фраунҳофер ISE) мутахассислари ShadeCut технологиясини тақдим этди. Ушбу ишланма қуёш панелларини алоҳида техник ускуна эмас, балки бинонинг ажралмас қисми сифатида кўринишига имкон беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги усул ёрдамида қуёш модуллари юзасига мураккаб визуал тасвирлар, жумладан, ғиштли терим ёки черепитса кўринишини тушириш мумкин. Бунда панелларнинг энергия самарадорлиги юқори даражада сақланиб қолади.
ShadeCut технологияси ёруғликни бошқарувчи микроструктураларга асосланган MorphoColor тизими ёрдамида ишлайди. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, бундай панеллар оддий модулларга нисбатан 95 фоиз қувватни сақлаб қолади.
Ушбу технология айниқса тарихий бинолар, фасадлар ва томлар учун жуда мос келади. Эстетик кўриниш муҳим бўлган лойиҳаларда ShadeCut панеллари бинонинг умумий дизайнига тўлиқ мослашиб кетади.






























Изоҳлар 0
…