Хайкин «Манчестер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади

Норвегиянинг «Будо-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
«Ўйин тугаганидан кейин ҳам биз, эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини енгганимизни дарров англаб етмадик. Бу ғалаба нафақат биз учун, балки бутун норвеглар ва Норвегия спорти учун тарихга кирди», — деди Хайкин VideoSports дастурида.
Дарвозабоннинг қўшимча қилишича, «Манчестер Сити» устидан олинган бу натижа унинг фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда «Будо-Глимт» Чемпионлар лигаси жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!