Карпин Головинга берган маслаҳатларини ҳазил деб атади

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинга «Реал»га қарши ўйин олдидан маслаҳатлар бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида ютқазган. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни жойлаб, унга бир неча тавсия берганини айтганди.
Карпиннинг сўзларига кўра, у ўша ўйинни стадиондан томоша қилган, бироқ натижа омадсиз бўлган. Мураббий «Головинга берган маслаҳатларим — фақат юмор ва киноя. Мен унга нима ҳам дей олардим? Бунинг учун ўз мураббийи бор», дея фикр билдирди.
Маълумот учун, Головин жорий мавсумда Лига 1 доирасида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!