date

OnePlus компанияси 125 ватт қувватга эга ихчам Супер Флаш Чарге адаптерини намойиш этди

OnePlus компанияси 125 ватт қувватга эга ихчам Супер Флаш Чарге адаптерини намойиш этди

"OnePlus" компанияси галлий нитриди асосида ишланган янги "Супер Флаш Чарге" қувватлаш қурилмаси ҳақидаги тафсилотларни эълон қилди. Мазкур қурилманинг асосий ўзига хослиги унинг ихчам ўлчамига қарамай, битта порт орқали 120 ватт, икки портдан бир вақтда фойдаланилганда эса жами 125 ватт қувват бера олишидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу блок ёрдамида келажакдаги "OnePlus Аcе 6 Ultra" смартфонини бор-йўғи 30 дақиқа ичида 68 фоизгача қувватлаш имконияти мавжуд бўлади. Қурилма корпуси янгича қоплама билан таъминланган ва жамланмадан юмшоқ силикон ғилофли кабель ўрин олган.


Шунингдек, компания ушбу сериянинг янада кичикроқ бўлган 100 ваттли версиясини ҳам кўрсатиб ўтди. Ҳар иккала янги маҳсулот 2026 йил 28 апрель куни "Аcе 6 Ultra" смартфони тақдимоти билан бирга расман сотувга чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » OnePlus компанияси 125 ватт қувватга эга ихчам Супер Флаш Чарге адаптерини намойиш этди