"Реал Мадрид" Бернардо Силва трансферидан воз кечди

"Реал Мадрид" Бернардо Силва трансферидан воз кечди
Қисқача

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернардо Силванинг агенти Хорхе Мендес ўз мижозини «Реал Мадрид»га таклиф қилди, бироқ Мадрид клуби бу трансфердан воз кечди. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти 31 ёшли футболчининг профили жамоанинг келажакдаги режаларига мос келмаслигини маълум қилган. Ҳозирда Мадрид клуби асосий эътиборини таянч ярим ҳимоясига қаратган бўлиб, Силванинг жамоадоши Родрини сотиб олишни мақсад қилган. Португалиялик футболчига эса «Ювентус» ва «Бенфика» каби клублардан қизиқишлар бор.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернардо Силва ёзги трансфер ойнасида "Реал Мадрид" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди. Испаниянинг "Ас" нашри хабарига кўра, футболчининг агенти Хорхе Мендес ўз мижозини Мадрид клубига таклиф қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

31 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум якунида Англия клубини тарк этиши кутилмоқда. Силва фаолиятини энг юқори даражадаги жамоада давом эттириш ниятида, бироқ "Реал Мадрид" раҳбарияти унинг номзодини маъқулламади.

"Реал Мадрид" Бернардо Силва трансферидан воз кечди

Гарчи Силва июн ойи охирида эркин агентга айланиши ва текинга тушиши мумкин бўлса-да, Мадрид клуби унинг профили жамоанинг келажакдаги режаларига мос келмаслигини билдирди. Шу сабабли Мендеснинг таклифи дарҳол рад этилган.

Ҳозирда "Реал Мадрид" таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда ва бу борада асосий мақсад сифатида Силванинг жамоадоши Родри танланган. Шунингдек, португалиялик футболчига "Ювентус" ва унинг собиқ жамоаси "Бенфика" томонидан қизиқишлар мавжуд.

Бернардо Силва 2017 йилда "Монако"дан 50 миллион евро эвазига "Ман Сити"га ўтган эди. У жамоа билан олти марта Премьер-лига ва бир марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Жорий мавсумда у барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар