«Ан-Наср» Садио Манэ билан келажакка аниқлик киритди

Ҳужумчи Садио Манэ яқин вақт ичида «Ан-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Манэ билан амалдаги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Манэ 2023 йилда «Бавария»дан «Ан-Наср»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Transfermarkt портали ҳужумчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Айни пайтда «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг