date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда Япониянинг «Санфречче Хиросима» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — ҳимоячи Хаято Араки «Хиросима»га ғалаба келтирган зарбани йўллади. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда кучли учликдан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди