date

Карпин Головинга маслаҳатларим ҳазил ва киноя эди, деди

Карпин Головинга маслаҳатларим ҳазил ва киноя эди, деди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин “Монако” ярим ҳимоячиси Александр Головинга “Реал”га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни “Монако” Чемпионлар лигасида Мадридда “Реал”га 1:6 ҳисобида ютқазди. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни эълон қилиб, Головинга бир нечта тавсиялар берганини айтганди.

Карпиннинг таъкидлашича, у Головиннинг ўйинини стадиондан кузатган, бироқ натижа кўнгилдагидек бўлмаган. Мураббий “маслаҳатлар” масаласига ҳам ойдинлик киритиб, бу гаплар кўпроқ ҳазил ва киноя бўлганини, футболчига аниқ кўрсатмалар бериш эса клуб мураббийлари вазифаси эканини айтди.

Головин жорий мавсум Франция Лигасида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Головинга маслаҳатларим ҳазил ва киноя эди, деди