"Бавария" меҳмонда "Реал Мадрид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

"Бавария" меҳмонда "Реал Мадрид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди
Қисқача

"Бавария" Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалининг дастлабки учрашувида "Реал Мадрид"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мюнхен клуби жавоб ўйини олдидан устунликка эга бўлди. Учрашувда "Бавария" мухлислари фаол иштирок этди, бу эса стадионни тебратди. Мадридликларнинг мағлубиятидан сўнг Килиан Мбаппе ҳақида баҳслар бошланди, баъзи мутахассислар унинг йўқлигида жамоа ўйини яхшироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Бавария" жамоасини қабул қилди. Мазкур баҳсда Мюнхен клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб ўйини олдидан устунликка эга бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашув давомида меҳмон жамоанинг 4 000 нафар мухлиси ўз суюклиларини фаол қўллаб-қувватлади. Марcа нашрининг ёзишича, мухлислар сакраган вақтда "Сантьяго Бернабеу" стадионининг шарқий трибунаси тебраниб, иншоот пойдевори сезиларли даражада ларзага келган.

Мадридликларнинг мағлубиятидан сўнг мутахассислар ва мухлислар ўртасида Килиан Мбаппе борасида қизғин баҳслар бошланди. Айрим таҳлилчилар "Реал Мадрид" таркибида франциялик ҳужумчисиз ўйин яхшироқ шаклланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни илгари сурмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар