Япония смартфонлар учун тўғридан-тўғри сунъий йўлдош алоқасини йўлга қўйди

Япониянинг "NTT Доcомо" мобил алоқа оператори 2026 йил 27 апрель куни "Старлинк Диреcт" хизматини ишга туширди. Ушбу технология смартфонларни тўғридан-тўғри сунъий йўлдош билан боғлаш имконини беради, бу эса алоқа қамрови бўлмаган ҳудудларда ҳам алоқа ўрнатишга ёрдам беради. "Старлинк Диреct" 4Г (LTE) стандартли смартфонлар билан қўшимча антенналарсиз ишлайди ва фавқулодда вазиятларда алоқа барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Япониянинг энг йирик мобил алоқа оператори "NTT Доcомо" 2026 йил 27 апрель куни мамлакатда "Старлинк Диреcт" хизматини расман ишга туширди. Ушбу технология "SpaceX" компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, смартфонларнинг тўғридан-тўғри сунъий йўлдош билан боғланишини таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги хизмат фойдаланувчиларга ер усти таянч станциялари мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳам алоқада қолиш имконини беради. Эндиликда тоғъли ҳудудлар, узоқ ороллар ва очиқ денгизда ҳам овозли қўнғироқлар, SMS хабарлар ва маълумотлар узатиш имконияти пайдо бўлди.
"Старлинк Диреcт" технологияси оддий 4Г (LTE) стандартидаги смартфонлар билан қўшимча антенналарсиз ишлайди. Сунъий йўлдошлар коинотдаги мобил алоқа миноралари вазифасини бажариб, алоқа қамрови бўлмаган "ўлик нуқталар" муаммосини бартараф этади.
Ҳозирда Япониянинг бошқа йирик операторлари, жумладан "SoftBank" ва "KDDI" ҳам ушбу технологияни синовдан ўтказмоқда. Бу тизим айниқса фавқулодда вазиятларда ва табиий офатлар вақтида алоқа барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.































Изоҳлар 0
…