date

Чуамени дисквалификация сабабли «Бавария» билан ўйинни ўтказиб юборади

Чуамени дисквалификация сабабли «Бавария» билан ўйинни ўтказиб юборади

«Реал Мадрид» клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Орелиен Чуамени УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб учрашувида иштирок эта олмайди. Футболчи дисквалификация туфайли майдонга туша олмаслиги расман тасдиқланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Чуамени «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган дастлабки учрашувнинг 36-дақиқасида сариқ карточка олди. Мюнхенликлар ҳимоячиси Жошуа Киммихга нисбатан жарима майдончаси яқинида ишлатилган қўпол фол ҳакам томонидан огоҳлантириш билан жазоланди.

Франциялик юлдузнинг йўқлиги мураббий Алваро Арбелоа учун жиддий муаммо туғдиради. Мураббий муҳим ўйинларда ярим ҳимоя марказида Феде Валверде, Арда Гулер ва Тиаго Битарш билан бирга айнан Чуамени хизматидан фойдаланишни афзал кўрар эди.

Арбелоа ушбу тўртликка «Манчестер Сити» ва «Атлетико»га қарши баҳсларда таянган эди. Эндиликда Мюнхенда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда испан мутахассиси таркиб борасида янги ечим топишига тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чуамени дисквалификация сабабли «Бавария» билан ўйинни ўтказиб юборади