Алварес "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди

"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Алварес ёзги трансфер ойнасида "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарларга кескин муносабат билдирди. Аргентиналик футболчи каталонияликлар билан музокаралар бошлангани ҳақидаги миш-мишларни мутлақо асоссиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳужумчи Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин олдидан ўзининг келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. У матбуотда тарқалаётган маълумотларни «ёлғонлар тўплами» деб атаб, бор эътиборини жорий клубидаги мақсадларига қаратганини таъкидлади.

Аввалроқ Испания ОАВда "Барселона" раҳбарияти Алвареснинг трансфери бўйича алоқага чиққани ва йирик битим тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчи бу маълумотларни рад этиб, клубини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирди.
Хулиан Алварес жорий мавсумда Мадрид клубининг асосий етакчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси узоқ муддатга мўлжалланган ва клуб раҳбарияти ҳам ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!