date

«Реал» Мбаппенинг машғулотлари бўйича янгиликни эълон қилди

«Реал» Мбаппенинг машғулотлари бўйича янгиликни эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафардаги учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди ва клуб сайти айрим футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълум бўлишича, Килиан Мбаппе якка тартибдаги дастур асосида енгил юклама билан шуғулланган. Антонио Рюдигер машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин индивидуал режимга ўтган. Мбаппе ва Каррерас ҳам енгил индивидуал тренинг бажарган, Эдер Милитао эса залда ишлаган. Ферлан Менди майдонда ҳам, бино ичида ҳам алоҳида машқ қилгани қайд этилди.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви 28 январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Лиссабондаги ўйин жараёнини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппенинг машғулотлари бўйича янгиликни эълон қилди