L’Equipe журналisti Сафоновга ПСЖда яна имконият бериш керак деди

L’Equipe нашри вакили бўлган француз журналисти Жан-Филип Леклер россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги вазияти ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, ҳозир Сафонов жамоада асосан иккинчи рақамли посбон сифатида кўрилаётган бўлса-да, унга яна майдонга тушиш учун имконият бериш лозим. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Леклернинг таъкидлашича, Сафонов жароҳат олгунига қадар жуда ишончли ўйнаган, ундан кейин эса Шевале дарвозадаги ҳаракатлари билан ишонч уйғотмаяпти ва ҳатто жиддий хавотир ҳам туғдирмоқда. Шу боис журналист Сафоновга яна бир имконият бериш тарафдори, бироқ у барибир таркибда Шевалени кўришни айнан Луис Энрике хоҳлаганини ҳам эслатиб ўтди.
Шунингдек, Леклер агар Шевале ПСЖда иккинчи дарвозабонга айланса, бу Энрикенинг қарори ва позициясига зид ҳолат бўлиб қолишини қайд этди.
Аввалроқ Сафонов жароҳатдан кейин ПСЖ билан машғулотларни қайта бошлагани ҳақида хабарлар чиққанди. Луис Энрике бошқарувидаги жамоа навбатдаги учрашувини 28-январ, чоршанба куни Европа Чемпионлар лигасида “Ньюкасл”га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!