date

Европа Иттифоқи барча янги ноутбукларни фақат USB-C орқали қувватланишга мажбур қилди

Европа Иттифоқи барча янги ноутбукларни фақат USB-C орқали қувватланишга мажбур қилди

Европа Иттифоқи ноутбуклар учун ягона қувватлаш улагичи тўғрисидаги директива амал қилиш доирасини расман кенгайтирди. 2026 йил 28 апрелдан бошлаб 16 ойлик ўтиш даври якунланди ва эндиликда YeI ҳудудида сотиладиган, қуввати 100 ваттгача бўлган барча янги ноутбуклар USB-C порти орқали қувват олиши шарт. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу талаб аввалроқ смартфон ва планшетлар учун ҳам жорий этилган эди. Эндиликда ноутбук ишлаб чиқарувчилари нафақат қурилмани USB-C порти билан жиҳозлаши, балки харидорларга қутида қувватлаш блоки бўлмаган конфигуратсияларни ҳам таклиф қилиши лозим.

Қонун қувватлагични жамланмага киритишни тақиқламайди, бироқ истеъмолчига танлов имкониятини беришни талаб қилади.

Янги қоидалар аллақачон сотувда бўлган, шунингдек, ишлатилган ёки қайта тикланган қурилмаларга нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, қуввати 100 ваттдан юқори бўлган юқори унумдорликдаги моделлар, масалан, ўйин ноутбуклари ва ишчи станциялар учун истисно сақланиб қолади.

Улар ўзларининг махсус улагичларидан фойдаланиши мумкин, бироқ барибир USB-C орқали қувват олиш имкониятига эга бўлиши шарт.

Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, ушбу тартиб ҳар йили тахминан 11 000 тонна электрон чиқинди ҳосил бўлишининг олдини олади. Шунингдек, истеъмолчилар ортиқча қувватлаш қурилмаларини сотиб олмаслик ҳисобига юзлаб миллион евро маблағни тежаб қолишлари кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Европа Иттифоқи барча янги ноутбукларни фақат USB-C орқали қувватланишга мажбур қилди