date

Кобби Майну «Манчестер Юнайтед» билан 2031 йилгача шартнома имзолади

Кобби Майну «Манчестер Юнайтед» билан 2031 йилгача шартнома имзолади

«Манчестер Юнайтед» клуби ўз тарбияланувчиси Кобби Мейну билан ҳамкорликни узайтирди. 21 ёшли ярим ҳимоячи «Олд Траффорд»да 2031 йилнинг июнига қадар қоладиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мейну бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг клубнинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига кирди. Олти ёшидан буён «қизил иблислар» тизимида бўлган футболчи асосий жамоада 98 та ўйин ўтказиб, 2024 йилги Англия кубоги финалида ғалаба голини киритган эди.


Клуб раҳбарияти январь ойидаги мураббийлар алмашинувидан сўнг Мейну билан шартномани янгилашни устувор вазифа деб билди. Унинг ҳафталик маоши аввалги 25 минг фунтдан сезиларли даражада оширилди.

Футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида жамоага бўлган боғлиқлигини таъкидлади. ««Манчестер Юнайтед» ҳар доим менинг уйим бўлган, бу клуб оилам учун ҳамма нарсани англатади.


Мен ушбу либосни кийиш масъулиятини ҳис қиляпман», — деди Мейну.

Клуб спорт директори Жейсон Уилкокс ярим ҳимоячини жаҳон даражасидаги иқтидор деб атади. Унинг сўзларига кўра, Мейнунинг профессионаллиги академиянинг бошқа ёш футболчилари учун намуна бўлиб хизмат қилади.

Мейну 3 май куни «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. Шунингдек, у Томас Тухел бошқарувидаги Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати қайдномасидан жой олиш учун курашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кобби Майну «Манчестер Юнайтед» билан 2031 йилгача шартнома имзолади