"Бавария" клуби 2026-2027 йилги мавсум учун ўзининг янги либосларини тақдим этади

1 дақиқа ўқиш423
"Бавария" клуби 2026-2027 йилги мавсум учун ўзининг янги либосларини тақдим этади

"Бавария" клубининг 2026-2027 йилги мавсум учун мўлжалланган янги либослари дизайни ҳақида дастлабки маълумотлар тарқалди. "Adidas" компанияси билан 50 йилдан ортиқ ҳамкорлик қилиб келаётган клуб бу сафар классик ва ретро услубга таянишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Асосий уй либоси анъанавий қизил рангда бўлиб, унда олтин рангли элементлар ва тўқ қизил чизиқлар акс этади. Олтин рангли деталлар охирги марта клубнинг 2012-2013 йилги тарихий ғалабали мавсумида ишлатилган эди.

Шунингдек, футболкалар орқасидаги ёзув ўзгариб, тўлиқ ном ўрнига қисқа "FC Баерн" варианти қўлланилади.

Меҳмон либоси оқ рангда бўлиб, унда тўқ кўк ва қизил рангли безаклар бўлиши кутилмоқда. Ушбу тўпламда клубнинг 1966 йилда фойдаланилган тарихий логотипи деярли 25 йиллик танаффусдан сўнг яна қайтади.

Учинчи либос эса тўқ кулранг ёки кўк базада қизил рангли чизгилар билан дизайн қилинади.

Янги либосларнинг расмий тақдимоти 2026 йил 16 май куни Бундеслиганинг сўнгги турида "Кёльн"га қарши ўйинда ўтказилиши режалаштирилган. Либослар нархи нусха (реплиса) версия учун 100 евро, профессионал ўйинчилар варианти учун эса 150 еврогача бўлиши тахмин қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?