date

«Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди

«Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди

Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафар учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг аҳволи ҳақида янгиланган маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хабарга кўра, Килиан Мбаппе якка дастур асосида ўртача юклама билан шуғулланди. Антонио Рюдигер эса машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказиб, кейин индивидуал режимга ўтди. Мбаппе билан бирга Каррерас ҳам ўртача интенсивликдаги якка машғулотни бажарган.

Шунингдек, Эдер Милитао залда ишлаган, Ферлан Менди эса алоҳида режимда — майдонда ҳам, бино ичида ҳам машғулот олиб борган.

«Бенфика» — «Реал» баҳси 29-январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди