date

«Бавария» Упамекано бўйича жавоб кутаётганини билдирди

«Бавария» Упамекано бўйича жавоб кутаётганини билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги борасида фикр билдирди. 27 ёшли франсуз футболчисининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирган иқтибосга кўра, Эберл клуб ҳозирча ўйинчидан якуний қарорни кутаётганини айтган: «Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз».

Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамекано учун таклифини яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано бўйича жавоб кутаётганини билдирди