date

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси шифокори Михаил Вартаетов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг қўлидан олган жароҳатидан кейинги тикланиш жараёни юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Сафоновдан олинган маълумотларга кўра, тикланиш режадагидек кетмоқда. Шифокор дарвозабон яқин вақт ичида майдонга қайтишига умид билдирди ҳамда футболчининг кайфияти ижобий ва жанговор эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли голкипер қитъалараро кубок доирасида бразилиялик “Фламенго”га қарши ўйинда қўлидан жароҳат олганди.

Сафоновнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди