Жэк Грилиш жароҳатидан кутилганидан тезроқ тикланмоқда

1 дақиқа ўқиш230
Жэк Грилиш жароҳатидан кутилганидан тезроқ тикланмоқда

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Жэк Грилиш мавсум якунига қадар сафдан чиққанига қарамай, жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёни ҳақида ижобий маълумот берди. Англиялик футболчи реабилитация ишлари кутилганидан кўра тезроқ ва яхшироқ натижа бераётганини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда ижара асосида "Эвертон" шарафини ҳимоя қилаётган "Ман Сити" аъзоси январь ойида оёғидан жиддий жароҳат олган эди. Шундан сўнг у узоқ муддатга сафдан чиқди ва жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди.

Жэк Грилиш жароҳатидан кутилганидан тезроқ тикланмоқда

Грилиш ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат қилиб, ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини ва майдонга қайтиш учун бор кучини сарфлаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар ҳам тикланиш суръатидан мамнун.

Ушбу янгилик "Эвертон" мухлислари учун катта далда бўлди, чунки жамоа мавсумнинг қолган қисмида тажрибали ярим ҳимоячи хизматидан фойдалана олмайди. Грилишнинг тезроқ сафга қайтиши келгуси мавсумга тайёргарлик учун муҳим аҳамиятга эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?