date

Россия терма жамоаси мартда икки шаҳар майдонида ўйнайди

Россия терма жамоаси мартда икки шаҳар майдонида ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашувлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи учрашув 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.

«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, мазкур ўйинлардаги рақиблар кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков терма жамоа учун потенциал рақиблар билан музокаралар аллақачон давом этаётганини билдирган.

Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олиниб тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси мартда икки шаҳар майдонида ўйнайди