date

Садио Мане «Ан-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди

Садио Мане «Ан-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди

«Ан-Наср»нинг сенегаллик юлдуз вингери Садио Мане Саудия Арабистони чемпионати 18-турида «Ат-Таавун»га қарши ўйинда майдонга тушди. Учрашув «Ан-Наср»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Мане беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этиш жоиз, бу Мане учун Африка Кубоги – 2025 даги триумфдан кейин «Ан-Наср» сафидаги илк ўйин бўлди. Турнир финалида Сенегал терма жамоаси Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Жорий мавсумда 33 ёшли футболчи Саудия чемпионатида 10 та учрашув ўтказди. Мане ҳисобида 3 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Садио Мане «Ан-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди