date

NASA астронавти Россиянинг "Союз" кемасида ХКСга учади

NASA астронавти Россиянинг "Союз" кемасида ХКСга учади

Юрий Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш маркази "Союз MS-30" кемасида Халқаро космик станцияга (XKS) учадиган асосий экипаж таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Экипаж таркибидан NASA астронавти Дениз Бернхем ҳамда "Роскосмос" космонавтлари Дмитрий Петелин ва Константин Борисов жой олди. Дмитрий Петелин кема командири этиб белгиланди, Бернхем ва Борисов эса бортинженер вазифасини бажаради.

Ушбу жамоа Ер орбитасида узоқ муддатли экспедиция доирасида илмий тажрибалар ўтказиши ва станцияга хизмат кўрсатиши режалаштирилган. "Союз MS-30" кемасининг парвози 2027 йилнинг март ойига мўлжалланган.

Шунингдек, Бернхем, Петелин ва Борисов 2026 йил 14 июлда учирилиши кутилаётган "Союз MS-29" кемасининг ўринбосар экипажи таркибига ҳам киритилган. Ҳозирги вақтда XKS орбитасида "Роскосмос", NASA ва Европа космик агентлиги вакиллари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » NASA астронавти Россиянинг "Союз" кемасида ХКСга учади