date

Мбаппе Чемпионлар лигаси ва Олтин тўпни ютиши кутилмоқда

Мбаппе Чемпионлар лигаси ва Олтин тўпни ютиши кутилмоқда

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Луи Саха Килиан Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги фаолияти ва унинг нуфузли совринлар учун кураши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳозирча франциялик юлдуз Чемпионлар лигаси ва «Олтин тўп» совринларини қўлга кирита олмаган бўлса-да, Саха вазият тезда ўзгариши мумкинлигига ишонмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Саха Мбаппени Криштиану Роналду билан солиштириб, буюк футболчилар ҳам фаолияти давомида қийин даврларни бошдан ўтказишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Мбаппе ҳозирда ўзига хос «қора чизиқ»да турибди, чунки у тарк этган «PSJ» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, у қўшилган «Реал Мадрид» эса кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти.

«Бу бироз ғалати ҳолат, у гўёки омадсиздек кўринмоқда. Аммо Мбаппе ҳар қандай босим остида ишлашга ўрганган ва у ўз салоҳиятига мос совринларни албатта қўлга киритади.

Агар Роналду ҳам ўз вақтида барча имкониятлардан фойдалана олмаганида, унинг тақдири ҳам бошқача бўлиши мумкин эди», — дейди Саха.

Ҳозирда 27 ёшда бўлган Мбаппе «Реал Мадрид» сафида 100 та ўйинда 85 та гол уришга улгурди. Мутахассислар Мбаппенинг жисмоний ва спорт формаси энг юқори нуқтада эканини, яқин йилларда у жаҳоннинг энг яхши футболчиси мақомини қайтариб олишини тахмин қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Чемпионлар лигаси ва Олтин тўпни ютиши кутилмоқда