Хотира ва қадрлаш кунида неча кун дам оламиз?

Хотира ва қадрлаш кунида неча кун дам оламиз?
Қисқача

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар 3 кун дам олади. 9 май шанба кунига тўғри келгани учун, дам олиш куни 11 май, душанбага кўчирилди. Шу тариқа, 9, 10 ва 11 май кунлари дам олиш куни сифатида белгиланган.

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳафтасига 5 кун фаолият юритадиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади.

2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ҳамда дам олиш кунларини кўчириш ҳақидаги президент фармонига кўра, жорий йилда 9 май шанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли ушбу дам олиш куни 11 май, душанбага кўчирилиши белгиланган.

Шу муносабат билан қуйидаги саналарда дам олинади:

 - 9 май, шанба — одатий дам куни;

 - 10 май, якшанба — анъанавий дам олиш куни;

 - 11 май, душанба — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчирилган дам куни.

Яъни ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар узлуксиз 3 кун, ҳафтасига 6 кун меҳнат қиладиганлар эса кетма-кет 2 кун ҳордиқ чиқаради.

Меҳнат кодексида ҳам дам олиш куни ишланмайдиган байрам санасига тўғри келган ҳолатда, дам куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгилаб қўйилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар