date

Гўндоган Манчестер Сити Арсенални ортда қолдиришига ишонади

Гўндоган Манчестер Сити Арсенални ортда қолдиришига ишонади

Галатасарой ярим ҳимоячиси Илкай Гўндоган Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

35 ёшли футболчи чоршанба куни Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги тури доирасида собиқ жамоаси — Манчестер Сити билан тўқнаш келади.

“Манчестер Сити Арсенални ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишга ишонаман. Сўнгги пайтда фарқ қисқарди, ҳамма билади: Сити формага кирса, узоқ мағлубиятсиз серия қилишни уддалайди. Мен жамоа ва мураббийга ишонаман, уларга энг яхши тилакларимни билдираман”, — деди Гўндоган матбуот анжуманида. У “шаҳарликлар” сафини ўтган ёзда тарк этганди.

23 турдан сўнг Манчестер Сити АПЛ жадвалида етакчилик қилаётган Арсеналдан 4 очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гўндоган Манчестер Сити Арсенални ортда қолдиришига ишонади