date

Пентагон рақамларни яширяптими: Эрон кескин айблов қилди

Пентагон рақамларни яширяптими: Эрон кескин айблов қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни Эронга қарши амалга оширилган операция харажатлари бўйича нотўғри маълумот тақдим этаётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, Вашингтон бу операция учун сарфланган маблағни анча камайтириб кўрсатмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари аслида 100 миллиард долларга тушган. Бироқ Пентагон ушбу харажатларни фақат 25 миллиард доллар атрофида деб баҳолаган. Бу эса расмий маълумотлар билан ҳақиқий сарф-харажатлар ўртасида катта фарқ борлигини кўрсатади.

Аббос Ароқчи бу ҳолатни танқид қилар экан, айниқса Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг қарорларига алоҳида урғу берди. Унинг фикрича, Нетаньяхунинг хавфли ва шошма-шошарлик билан қабул қилинган қарорлари АҚШ учун кутилгандан анча катта молиявий йўқотишларга сабаб бўлган.

“Нетаньяхунинг ўйламай қилинган таваккалчилиги Америкага расман билдирилганидан тўрт баравар кўпроқ зарар етказди”, — деди Эрон ТИВ раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Пентагон рақамларни яширяптими: Эрон кескин айблов қилди