date

Педри "Барселона" сафида Мессининг узоқ йиллик рекордини янгилади

Педри "Барселона" сафида Мессининг узоқ йиллик рекордини янгилади

Педри "Барселона" тарихида 200 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. У бу натижани 23 ёшу 159 кунлигида қайд этиб, Лионель Мессининг рекордини янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Испаниялик ярим ҳимоячи "Осасуна"га қарши кечган учрашувда ушбу муҳим маррага эришди. Аввалги рекорд Мессига тегишли бўлиб, у 23 ёшу 227 кунлигида 200 та ўйин ўтказган эди.

Ундан олдин эса бу натижа Хави Эрнандесга тегишли бўлган.

Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Педрини ўз тизимининг муҳим устуни деб атади. Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда жамоани Педрининг техник маҳоратисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Жорий мавсумда Педри Испания чемпионатида 26 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг барқарор ўйини "Барселона"га турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолишга ёрдам бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри "Барселона" сафида Мессининг узоқ йиллик рекордини янгилади