date

Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор яқин орада чиқади

Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор яқин орада чиқади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома юзасидан олиб борилаётган музокаралар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фройнднинг айтишича, клуб музокаралар жараёнини одатда оммага ошкор қилмайди ва ҳозир ҳам батафсил маълумот бермоқчи эмас. «Биз фақат яхши музокаралар кетаётганини таъкидлаб келганмиз. Янгилик йўқ. Ҳеч қандай деталлар ҳақида гапирмайман. Қарор яқин вақт ичида қабул қилинади», — деди у журналистларга.

Упамекано 2021 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суради. Жорий мавсумда 27 ёшли франсуз барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳимоячининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси келаётган ёзда якунланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фройнд Упамеканонинг келажаги бўйича қарор яқин орада чиқади