date

«Ал-Наср» Роналдунинг мавсумдан кейин кетишига қарши эмас

«Ал-Наср» Роналдунинг мавсумдан кейин кетишига қарши эмас

Саудиянинг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The i Paper нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, лига 41 ёшли португалиялик юлдузга жорий мавсум якунлангач «Ал-Наср»дан кетишга рухсат беришга тайёр. Таъкидланишича, Роналду ўрнига Саудия Арабистонига «Ливерпул» ҳужумчиси Мохамед Салоҳ ҳамда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни олиб келиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду трансферлар сиёсатидаги норозилиги сабаб «Ал-Наср» сафида майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Португалиялик форвард жамоасининг сўнгги икки учрашувини ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдунинг мавсумдан кейин кетишига қарши эмас