date

Россия–Ўзбекистон савдоси 14 миллиардга етиши кутилмоқда

Россия–Ўзбекистон савдоси 14 миллиардга етиши кутилмоқда

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров маълумотига кўра, 2026 йилга бориб икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 22 фоизга ошиб, 14 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.

Бу ҳақда у Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром Cентрал Асиа” олтинчи халқаро саноат кўргазмасида маълум қилди.

Расмий статистикага кўра, 2025 йил якунига келиб икки томонлама савдо ҳажми 12 фоиздан ортиқ ўсиб, 11,5 миллиард долларга етган. Мутасаддилар бу кўрсаткичлар ҳамкорликнинг барқарор ривожланаётганидан далолат беришини таъкидламоқда.

Мантуровнинг қайд этишича, ҳозирги ижобий динамика 2026 йил якунигача 14 миллиард долларлик маррага эришиш имконини бермоқда. Унинг сўзларига кўра, бу натижаларга саноат, энергетика, транспорт, логистика ҳамда агросаноат соҳаларидаги қўшма лойиҳалар катта ҳисса қўшмоқда.

Шунингдек, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, таъминот занжирларини мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик йўналишларини излаш бўйича ишлар фаол давом этаётгани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия–Ўзбекистон савдоси 14 миллиардга етиши кутилмоқда