Парижда Иккинчи жаҳон уруши бомбаси топилди

Франция пойтахти Парижнинг шимолий қисми — Коломб ҳудудида Иккинчи жаҳон урушидан қолган портловчи қурилма аниқланиши сабабли кенг кўламли эвакуация ўтказилди. Бу ҳақда хорижий ОАВ, жумладан “Тҳе Лоcал” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, бомба жорий йил 10 апрель куни қурилиш ишлари давомида топилган. Шундан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, топилма атрофидаги 450 метр радиусдаги ҳудуд тўлиқ бўшатилган.
Ҳудуд дарҳол ёпилиб, портловчи қурилмани зарарсизлантириш ишлари бошланган. Бироқ мутахассисларнинг дастлабки уринишлари муваффақиятсиз якунланган. Натижада, эски ҳарбий ўқ-дори жойида, назорат остида портлатиш йўли билан йўқ қилинган.
Операция давомида юзлаб полиция ходимлари жалб этилган, шунингдек, эвакуация қилинган аҳоли учун вақтинчалик бошпана марказлари ташкил этилган. Жараён тўлиқ назорат остида ва тартибли равишда амалга оширилган.
Расмий маълумотларга кўра, махсус операция муваффақиятли якунланиб, хавф тўлиқ бартараф этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!