date

Жавоҳир Синдоров муваффақият сирини очди

Жавоҳир Синдоров муваффақият сирини очди

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Номзодлар турнири ғолиби бўлган ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровга:

“Бугун миллионлаб ўзбек ёшлари Жавоҳир Синдоровдек бўлишни хоҳлайди. Бунга эришиш учун нима қилиш керак?” — деган савол берилди.

Синдоров бу саволга ўз муваффақиятининг ортида катта меҳнат ётганини таъкидлаб жавоб берди:

“Бундай натижаларга эришишнинг ортида жуда катта меҳнат туради. Ушбу мусобақадан олдин 20 кун давомида деярли ҳеч нарсага эътибор бермасдан фақат шахмат билан шуғулландим. устозим ёнида кунига 10 соатдан шахмат ўйнардим.

Бу натижалар бир кунлик ёки 20 кунлик эмас — 10–15 йиллик тинимсиз меҳнатнинг маҳсули. Менимча, ҳар қандай касбда инсон ўз устида мунтазам ишласа, албатта юқори натижаларга эришади ва ўз соҳасининг энг кучлисига айланиши мумкин,” — деди Синдоров.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жавоҳир Синдоров муваффақият сирини очди