date

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасини ютишидан хурсанд бўлади

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасини ютишидан хурсанд бўлади

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб «Арсенал»нинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глеб «канонирлар» мусобақанинг умумий босқичини жуда кучли ўтказганини таъкидлади. Шунга қарамай, унингча, ҳозирча турнир ғолиблигини қўлга киритадиган аниқ битта фаворитни ажратиб кўрсатиш қийин.

«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари маълум бўлгач, янада равшанлашади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача етса, бундан хурсанд бўламан», — деди Глеб.

Шунингдек, у Чемпионлар лигаси финалида ҳужумкор ва ўйин кўрсатадиган икки жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлаб, саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. «Канонирлар» турнирнинг янги форматида буни уддалган илк жамоа бўлди.

Глеб «Арсенал»нинг муваффақият сири ҳақида ҳам тўхталди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасини ютишидан хурсанд бўлади