date

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси имконини баҳолади

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси имконини баҳолади

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб, аввал «Арсенал» сафида тўп сурганини эслатиб, «канонирлар»нинг жорий Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, «Арсенал» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказди. Бироқ у ҳозирча мусобақада битта яққол фаворитни ажратиб кўрсатиш қийинлигини таъкидлади.

«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари маълум бўлгач, янада равшанлашади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача етиб борса, жуда хурсанд бўламан», — деди Глеб.

Шунингдек, у Чемпионлар лигаси финалида ҳимояга беркиниб қолмайдиган, ҳужумкор футбол кўрсатадиган икки жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлаган. Лондон клуби саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, турнирнинг янги форматида буни уддалаган илк жамоага айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси имконини баҳолади