Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибидан жой олди

Германия Бундеслигасининг 21-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни илк дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария»нинг бошланғич таркиби: Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Дэвис, Киммих, Павлович, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.
«Бавария» – «Хоффенхайм» учрашуви 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги баҳснинг боришини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.
«Бавария» ҳозирча Германия чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, етакчидан уч очко орқада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг