date

Почеттино «Тоттенҳэм»нинг ҳозирги натижалари ҳақида фикр билдирди

Почеттино «Тоттенҳэм»нинг ҳозирги натижалари ҳақида фикр билдирди

«Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа бошдан кечираётган муаммолар ва ҳозирги ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Премьер-лигада 25 тур ортда қолганидан сўнг «шпорлар» турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. Ўтган мавсумда эса лондонликлар 17-поғонада якунлаган бўлса-да, Европа лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлганди.

Почеттинонинг таъкидлашича, Европа лигасидаги соврин қувонарли, аммо клуб амбицияси бундан анча баланд бўлиши керак. Унинг фикрича, «Тоттенҳэм» мунтазам равишда Чемпионлар лигасида ўйнаши, мухлислар эса жамоа Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида чемпионлик учун курашишини кутади. The Spurs Express нашри АҚШ терма жамоасида ишлаётган мутахассиснинг сўзларини келтирди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мураббий «Тоттенҳэм»ни 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Почеттино «Тоттенҳэм»нинг ҳозирги натижалари ҳақида фикр билдирди